2005 йилда туғилган фуқаро машинасидан психотроп дори воситалари топилди

13:32 26 Июль 2025 Жамият
224 0

Тошкент туманида 2005 йилда туғилган фуқаро машинасидан психотроп дори воситалари топилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.

Қайд этилишича, кеча, 25 июль куни Тошкент туманида тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори томонидан 2005 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Дамас» русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ҳужжатлари текширилган.

Ҳужжатларни текшириш чоғида ҳайдовчининг ҳаракатлари шубҳа уйғотганлиги сабабли фуқаронинг транспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, транспорт воситасидан оқ-қизил рангли, кучли таъсир қилувчи психотроп моддасига ўхшаш 20 дона капсула кўринишидаги дори воситалар борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ва ашёвий далиллар ички ишлар бўлимига топширилди.

Аввалроқ ҳам Шароф Рашидов тумани, Хонобод шаҳри ҳамда Тошлоқ туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдосининг олди олингани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?