17 октябрдан Қозоғистонда педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жорий этилади

Иллюстратив фото
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 1 октябрдаги буйруғи билан мажбурий тиббий чораларни қўллаш қоидаларига тегишли ўзгартишлар киритди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.
Ушбу ўзгаришларга кўра, Жиноят кодексининг 91-моддаси 1-банди 3 ва 5-қисмларига асосан, кимёвий кастрация чораси 18 ёшдан ошган ва вояга етмаганларга нисбатан жинсий дахлсизликка қарши жиноят содир этган шахсларга нисбатан суд қарорига асосан қўлланилади. Бу чора жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан амалга оширилади.
Маълум қилинишича, мажбурий тиббий чора жазо ўташ жойида бажарилади, бошқа турдаги жазо ўтаётганлар учун эса бу амал амбулатор психиатрия ёрдами кўрсатувчи тиббиёт муассасаларида амалга оширилади.
Қоидаларга мувофиқ, кимёвий кастрация жазонинг тугашидан 6 ой олдин бажарилади. Шу муносабат билан муассаса маъмурияти жазо муддати тугашидан 12 ой олдин судга материаллар тақдим этиши, шу асосда суд-психиатрия экспертизаси тайинланиши лозим. Экспертиза шахсда руҳий оғишлар ёки жинсий зўравонликка мойиллик мавжудлигини аниқлаш учун ўтказилади.
Шу билан бирга, бу қоидалар руҳий касаллиги бор, аммо жиноий жавобгарликдан озод этилмаган шахсларга тегишли эмас.
Қонун 2025 йил 17 октябрдан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг