11 ойда ташқи савдо айланмаси 59,4 млрд долларга етди
2024 йил январь ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 59,4 млрд долларга етди ва 2023 йилнинг январь ноябрь ойларига нисбатан 2,1 млрд долларга ёки 3,6 фоизга кўпайди.
ТСАда экспорт ҳажми 24,2 млрд долларга (2023 йилнинг январь ноябрь ойларига нисбатан 4,4 фоизга кўпайди) ва импорт ҳажми 35,1 млрд. долларга (3 фоизга кўпайган) етди.
Шу билан бирга, 31,8 млрд долларлик товарлар, 3,3 млрд долларлик хизматлар импорт қилинган.
ТСАнинг энг катта ҳажми:
МДҲ мамлакатларига — 21 млрд доллар;
ЕОИИ мамлакатларига — 15,9 млрд доллар;
Европа Иттифоқи мамлакатлари билан — 5,7 млрд доллар;
бошқа давлатлар билан товар айирбошлаш — 38,3 млрд долларни ташкил этди.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг юздан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг