«103» рақамига чанг бўрони билан боғлиқ қўнғироқлар сони аниқланди
Ўзбекистонда бронхиал астма ва аллергик реакциялар билан боғлиқ тез ёрдам чақирувлари сони камайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қайд этилишича, 4—5 ноябрь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида фаслсиз чанг ва қум бўрони ҳодисаси кузатилган, натижада атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори 2013 йилнинг 19 мартидан белгиланган меъёрдан 5 бараварга, куннинг баъзи соатларида эса 30 бараварга ошиб кетган.
Шу туфайли тез ёрдам хизматига нафас етишмовчилиги, бронхиал астма хуружлари, турли хил аллергик реакциялар билан боғлиқ қўнғироқлар сони сезиларли даражада ошди.
Маълумотларга кўра, 5 ноябрдан 6 ноябрь соат 06:00га қадар «103» хизматига умумий қўнғироқлар сони 4110 тани ташкил этган бўлса, 7 ноябрда бу кўрсаткич қарийб 345 тага камайиб, 3768 тани ташкил этди. 349 таси нафас этишмовчилиги, 25 таси аллергик реакциялар, 48 таси бронхиал астма хуружлари, 8 таси касалхонага ётқизилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Котрина Кулбите — Литванинг «Энг яхши аёл мураббийи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг