10 йил ичида 60 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Озарбайжон фуқаролигини олган
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Озарбайжон давлатида ишлаш, яшаш ва ўз оиласини олиб келиш учун қизиқиш билдира бошлаган.
Озарбайжон статистик маълумотларига кўра, сўнгги 10 йил ичида мамлакатда Озарбайжон фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони 60 мингдан ошган. Бу ҳақда «Migranto» нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Озарбайжонда туғилиш кўрсаткичларининг пастлиги мамлакатга янада кўпроқ меҳнат мигрантларини, жумладан, эркаклар ва аёлларни жалб қилмоқда. Айниқса, саноат ва туризм соҳаларида оддий ишчи кучига талаб юқори даражада.
Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2030 йилга бориб Озарбайжонда ўзбек миллати бир неча баравар кўпайиши ва мамлакат умумий аҳолисининг 3 фоизини ташкил этиши мумкин, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг