1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?
Статистика қўмитаси ўтган ой ҳолатига кўра 1 килограмм палов тайёрлаш учун зарур бўлган маҳсулотлар қийматини ҳудудлар кесимида ҳисоблаб чиқди.
Маълум бўлишича, бу миқдордаги паловни пиширишга энг кам харажат Қорақалпоғистонда (97 727 сўм), энг кўпи эса Тошкент шаҳрида (115 491 сўм) қилинади.
Қуйида мазкур нархлар ҳудудлар кесимида:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 97 727 сўм;
- Андижон вилояти – 105 336 сўм;
- Бухоро вилояти – 107 175 сўм;
- Жиззах вилояти – 109 017 сўм;
- Қашқадарё вилояти – 111 093 сўм;
- Навоий вилояти – 109 169 сўм;
- Наманган вилояти – 108 030 сўм;
- Самарқанд вилояти – 112 222 сўм;
- Сурхондарё вилояти – 111 002 сўм;
- Сирдарё вилояти – 103 696 сўм;
- Тошкент вилояти – 111 857 сўм;
- Фарғона вилояти – 114 890 сўм;
- Хоразм вилояти – 106 527 сўм;
- Тошкент шаҳри – 115 491 сўм.
Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:
- кунгабоқар ёғи – 0,3 л;
- пиёз – 300 гр;
- мол гўшти – 700 гр;
- сабзи – 1 кг;
- гуруч – 1 кг;
- нўхат – 100 гр;
- зира – 10 гр;
- ош тузи – 20 гр.
Таъкидланишича, юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг