Самарқандда ЮНЕСКО ва ЕИ кўмагида янгиланган малака ошириш факультети иш бошлади
ЮНЕСКО ва Европа Иттифоқи кўмаги билан модернизация қилинган Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги Самарқанд вилоят ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети ўз фаолиятини бошлади.
Расмий очилиш маросимида Европа Иттифоқи, ЮНЕСКО, Касбий таълим агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирок этиб, лойиҳа доирасида таъмирланган бинолар, малака ошириш хоналари ва замонавий жиҳозлар билан яқиндан танишдилар.
Факультет муҳандислик йўналиши бўйича Самарқанд ва қўшни вилоятлардаги хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталари ва махсус фан ўқитувчиларининг малакасини оширишга ихтисослашган.
Жорий йилда Самарқанд туризм ва маданий мерос техникуми томонидан факультет ихтиёрига берилган 150 ўринли ўқув устахонаси ЮНЕСКО ва Европа Иттифоқи кўмагида “Ўқув амалиёт базаси” сифатида капитал таъмирланди ва тўлиқ жиҳозланди.
Янгиланган “Ўқув амалиёт базаси” 2026-йилдан бошлаб муҳандислик йўналишларидан ташқари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги туризм, меҳмонхона хизмати, ресторан сервиси, ошпазлик ва сартарошлик каби йўналишлар бўйича ҳам малака ошириш курсларини ташкил этиш имконини яратади.
Шунингдек, ҳар йили Самарқанд туризм ва маданий мерос техникумининг 650 нафардан ортиқ ўқувчи-талабалари учун ўқув амалиётини самарали ташкил этишга шароит яратилди.
Малака ошириш курслари 144 соатлик ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилиб, ўқув жараёни касбий таълим соҳасидаги давлат сиёсати, ахборот-коммуникация технологиялари ва медиасаводхонликни қўллаш, замонавий касбий кўникмаларни шакллантириш ва тингловчилар билимларини баҳолаш механизмларини қамраб олади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Tavsiya etamiz
Ko‘p o‘qilganlar
- Sogʻliqni saqlash vazirligi “Elektron retsept” tizimi boʻyicha rasmiy bayonot berdi
- Oʻzbekistonda naqd pulga uy-joy va mashina oldi-sotdisi bekor qilinadi
- “Real Madrid” alamli tarzda magʻlubiyatga uchradi
- Ostonadagi kinoteatrda yirik yongʻin yuz berdi (+video)
- Inson hayotidagi bosqichli davrlar. Qarish jarayoni bir tekis kechmasligi maʼlum boʻldi
- Nilufardan Qobiljongacha... Qobuljon Rossiyada etnik nafrat tufayli vahshiylarcha oʻldirilgan birinchi bola emas
Izohlar
Hozircha hech kim fikr bildirmagan. Balki Siz birinchilardan bo'larsiz?
Izoh qoldirish uchun tizimga kiring