Жузеппе Вердининг “Бал-маскарад” операси премьераси ўтказилди

12:38 01 Декабрь 2023 Маданият
316 0

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган Жузеппе Вердининг “Бал маскарад” спектакли премьераси ўтказилди.

Саҳналаштириш устида театрнинг катта ижодий жамоаси ва Россия Федерациясидан таклиф этилган таниқли режиссёр Александр Тител тўққиз ойдан ортиқроқ вақт давомида меҳнат қилишган.

Оркестрни театрнинг бош дирижори маэстро Денис Власенко бошқарди. Хореография устида эса Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Замир Нуримбетов ишлаган. Театрнинг ёш опера солистлари томонидан ижро этилган қаҳрамонлар партиялари, оркестр, хор ва балет труппасининг бетакрор иши асарнинг бор гўзаллигини намоён этди. Спектакль томошабинлар томонидан юксак эътироф ва олқишлар билан қарши олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер