ЖССТ коронавирус профилактикасига доир икки йиллик дастур ишлаб чиқди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирус пандемиясининг ўткир босқичини тугатиш ва инфекциянинг олдини олишга қаратилган икки йиллик дастурни эълон қилди.
Ҳужжат 2023 йил апрелдан 2025 йил апрелгача бўлган даврга мўлжалланган.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг тушунтиришича, 2022 йилда қабул қилинган аввалги дастурда белгиланган икки стратегик мақсад, яъни SARS-CoV-2 тарқалиши ва ўлим кўрсаткичини камайтириш учун диагностика ҳамда даволаш қамровини кенгайтириш масалалари долзарблигича қолмоқда.
Шу боис ташкилотнинг янги стратегиясида бу икки мақсад сақлаб қолинди ва учинчиси қўшилди. Яъни узоқ муддатли барқарор профилактик чораларни кўришда мамлакатларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутиляпти.
Шунингдек, ҳужжатда коронавирус асоратлари ва давомли COVID билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Бундай ҳолатлар коронавирусни юқтирган беморларнинг тахминан 6 фоизида кузатиляпти.
ЖССТнинг апрель ойидаги таҳлилига кўра, дунё аҳолисининг CОVID-19га қарши тўлиқ босқичда эмланиш қамрови 66 фоизни ташкил қилмоқда.
Бу кўрсаткич тиббиёт ходимлари орасида 89 фоиз, кексалар ўртасида эса 82 фоизга тенг. Бироқ кам даромадли мамлакатларда мазкур рақамлар мос равишда 52 ва 35 фоиздан иборат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг