Жиззахда қиймати 1,5 млрд сўмдан ортиқ энергия ресурсларини талан-торож қилингани аниқланди

18:57 09 Июль 2025 Жамият
197 0

Жиззах вилоятида 1,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.

Маълум қилинишича, инспекция Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Ғаллаорол тумани жойлашган Фтизиатрия диспансерида мавжуд электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 535 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа бир ҳолатда эса Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Тўрткўл туманида жойлашган «С. В. П.» МЧЖ реактив қувватни компенсация қилмасдан, электр энергиясидан самарасиз ва нооқилона фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 45-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 31,4 миллион сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилди.

Таъкидлаш жоиз, реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик – исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер