Жиззахда «Matiz» ва ЗИЛ иштирокидаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
Жиззахда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган «Matiz» ЗИЛ билан тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 23 ноябрь куни соат 08:10 ларда Жиззах шаҳар Амир Темур МФЙ ҳудудидан ўтувчи Д-050 «Жиззах-Ғаллаорол» автомобиль йўлининг 34 километрида содир бўлган. Бахмал туманида яшаган 27 ёшли ҳайдовчи «Matiz» русумли транспорт воситасини «Жиззах-Ғаллаорол» йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан.
Оқибатда ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги ЗИЛ-130 русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси туфайли «Matiz» ҳайдовчиси ва автомашинада бўлган 2 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг