Жиззах шаҳрида Президент мактаби очилди

11:29 15 Ноябрь 2021 Жамият
2530 0

Жиззах шаҳрида янги Ўзбекистонда янги авлод кадрларини тайёрлашга ихтисослаштирилган Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда вилоят ҳокимлиги масъуллари, сектор раҳбарлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, меҳнат фахрийлари, фаоллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

-10 минг нафардан зиёд талабгорлар орасидан саралаб олинган 144 нафар ўқувчи таълим оладиган мазкур даргоҳга давлатимиз томонидан 70 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланди, - дейди  Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова. – 120 ўринли ошхона, 10 мингга яқин сара китоблар фондига эга бўлган кутубхона ўқувчилар ихтиёрида. Бу ерда ўқув жараёнлари халқаро Cambridge Assessment International Education  ва маҳаллий таълим тизими интеграцияси асосида олиб борилади.

Шунингдек, мактабда Филиппиндан 3 нафар, Ҳиндистондан 2 нафар, Хорватия, Покистон, Буюк Британия ва Шотландиядан 1 нафардан, жами 9 нафар хорижлик малакали ўқитувчилар жалб этилган бўлиб, улар ёшларга энг илғор технологияларга мувофиқ таълим беришда иштирок этади.

 

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?