Жанубий Кореянинг Намсеул университетида "Ўзбекшунослик" кафедраси очилди
"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети ташаббуси билан Корея Республикасининг Намсеул университетида "Ўзбекшунослик" кафедраси очилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети Туризм кафедраси мудири Акмалжон Одилов ҳамда кафедра ўқитувчиси Муслима Амириддинова 17 июль куни Намсеул университетига ташриф буюрди. Сафар давомида университет вице-президенти, профессор Юн-Сеок Ли ва бошқа масъуллар билан учрашув ўтказилди. Унда икки университет вакиллари келишуви асосида очилаётган "Ўзбекшунослик" кафедраси фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар кафедранинг Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини Корея Республикасида кенг тарғиб қилишда муҳим ўрин эгаллашига умид билдирди.
Намсеул университети вице-президенти Юн-Сеок Ли "Ўзбекшунослик" кафедрасига масъул этиб университетнинг ўзбекистонлик профессори Зоир Саттаровни тайинланганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг