Жанубий Корея президентини ҳибсга олиш учун ордер берилди
Сеул округ суди мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга уринган, бунинг учун импичментга учраган ва исёнкорликда айбланиб ҳокимиятдан четлаштирилган президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер берди.
Давлат раҳбари 18, 25 ва 29 декабрь кунлари сўроққа келиш талабларини эътиборсиз қолдирди. Шунингдек, у почта орқали расмий хабарномаларни қабул қилишдан бош тортган, келмагани сабабини тушунтирмаган ва фақат ҳибсга олиш учун ордер чиқарилгандан кейин адвокатга мурожаат қилган.
Президентнинг адвокати аллақачон норозилик билдирди ва ордерни «ноқонуний» деб атади.
Одатда, ҳибсга олиш ордери чиқарилган кундан бошлаб бир ҳафта давомида амал қилади. Юн Сок Ёлга нисбатан ҳам қидирув эълон қилинди.
Юн Сок Ёл амалдаги давлат раҳбари сифатида, гарчи у вақтинча четлатилган бўлса ҳам, Президент хавфсизлик хизмати ҳимоясидадир. Шу сабаб хавфсизлик ходимлари президентни ҳибсга олишга қаршилик кўрсатиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг