«Жалолиддин Мангуберди» тезкор поездларининг илк партияси Ўзбекистонга жўнатилди
Фото: Транспорт вазирлиги
«Hyundai Rotem» «Жалолиддин Мангуберди» номи берилган юқори тезликдаги поездларининг илк партиясини Ўзбекистонга жўнатди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳридаги Масан портида Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган «Hyundai Rotem» юқори тезликдаги поездларининг биринчи партиясини расмий жўнатиш маросими бўлиб ўтган.
Маросимда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация, Корея ҳукумати вакиллари ва «Hyundai Rotem» раҳбарлари иштирок этган.

Маълумот учун, «Жалолиддин Мангуберди» номи берилган Ўзбекистоннинг янги юқори тезликдаги темир йўл паркининг биринчи поезди «Hyundai Rotem» томонидан Ўзбекистон темир йўллари билан 2024 йил июнь ойида имзоланган шартнома доирасида ишлаб чиқарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг