Жаҳон миқёсида ҳарбий харажатлар рекорд даражада ошди
Иллюстратив фото
2024 йилда глобал ҳарбий харажатлар 9,4 фоизга ошиб, 2,718 триллион долларга етди. Бу ҳақда CНН ахборот агентлиги хабар қилди.
Кўрсаткичлар совуқ урушдан кейин энг юқори натижада турибди. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакати 2024 йилда ижтимоий соҳалар ўрнига маблағларини ҳарбий харажатларга йўналтирган.
Энг кўп ҳарбий соҳада пул сарфлаган мамлакатлар орасида АҚШ биринчи ўринда. Давлатда ўтган йилда деярли ушбу соҳага 1 триллион доллар ажратилган. Хитой эса 314 миллиард доллар билан иккинчи ўринда турибди. Хитойнинг ҳарбий кучга эътиборни кўпроқ қаратиши Осиё минтақасида ҳам қуролланиш пойгасини жадаллаштирган.
Европада мудофаа харажатлари 17 фоизга ошиб, 693 миллиард долларни ташкил этган. Шу жумладан, Россиянинг ҳарбий харажатлари 2024 йилда 149 миллиард долларга етди. Украина эса соҳада 64,7 миллиард доллар сарфлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг