Жаҳон бозорида нефть нархи юқорилади
Шу йилнинг 8 апрель куни халқаро бозорда нефтнинг қиймати 1 фоиздан кўпроққа кўтарилди. Бу ҳақда «Reuters» ахборот агентлиги хабар қилди.
Унга кўра, мазкур ҳолат ўтган ҳафтадаги кучли нархлар пастлашишидан сўнг тикланиш бўлди. Қиймат пасайишига АҚШнинг янги бож тарифлари глобал иқтисодиётда инқироз келтириб чиқариши ва нефтга бўлган талабни камайтириши ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлганди.
Брент нефтининг бир баррели 65,02 долларни, WТИ нефти эса 61,61 долларни ташкил этди. Таҳлилчиларга кўра, агар нархлар 60 доллардан пастга тушса, ишлаб чиқарувчилар сармояни қисқартириши мумкин, бу эса нархлар учун максимал қуйи чегарани юзага келтиради.
«Хитой сиёсатни ўзгартириши даргумон. Шундай экан, биз янада кескинлашувни кўришимиз мумкин, бу эса ўсиш ва нефтга бўлган талаб билан боғлиқ хавотирларни янада кучайтиради», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг