Жабраил Шапиев ва Ғуломжон Абдуллаев Олимпиада чорак финалига чиқди

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жабраил Шапиев ва Ғуломжон Абдуллаев «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини бошлаб олди.
Жабраил Шапиев эркин курашдаги биринчи спортчимиз ҳисобланади. Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жабриал биринчи чиқишини грузиялик Владимир Гамкрелидзега қарши кечди. -86 кг вазн тоифасида қатнашаётган спортчимиз
Спортчимиз қийин кечган баҳсда 5:1 ҳисобида рақибини мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди. Унда юртдошимизга болгариялик Магомед Рамазанов рақиблик қилади.
-57 кг вазн тоифасида қатнашаётган Ғуломжон Абдуллаев эса Озорбайжонлик Алиаббас Рзаздега 11:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Жабраил (Жавраил) Нурмагомедович Шапиев 1997 йил 20 апрельда Доғистонда туғилган. «Токио-2020» Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида иштирок этган. Ғуломжон Озодович Абдуллаев эса 1998 йил 11 ноябр Хоразмда таваллуд топган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг