Зарафшонда «East Telecom» компаниясининг ҳудудий офиси очилди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». «East Telecom» мамлакатимизда фаолият олиб бораётган етакчи телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдерларидан бири бўлиб, компанияга 2003 йилда асос солинган. Шунингдек, у Корея Республикасининг интеграциялашган энг йирик телекоммуникация хизматлари провайдери «Korean Telecom» компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади.

Компаниянинг Зарафшон шаҳрида очилаётган ҳудудий офиси тақдимотида мамлакатимизда телекоммуникация ва интернет хизматлари кўрсатиш соҳаси изчиллик билан барча ҳудудларни қоплаб, хизмат сифати тубдан яхшиланиб бораётганлиги таъкидланди.
— Компаниямиз Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида ўз филиалига эга, — дейди «East Telecom» компаниясининг бош директори Ким Сунгмин. — 700дан ортиқ мутахассислардан иборат жамоамиз умумий узунлиги 2600 километрдан ортиқ тармоққа хизмат кўрсатади.

Зарафшонда «East Telecom»нинг навбатдаги ҳудудий ваколатхонаси очилиши 20 миллиард сўмлик лойиҳа бўлиб, узунлиги 240 км бўлган оптик толали магистрал линия орқали шаҳарда янада сифатли интернет тармоғини йўлга қўйиш имконини бермоқда. Компания яқин келажакда вилоятнинг Учқудуқ шаҳрида ҳам ўз офисини очишни режалаштирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг