Зангиотадаги ер ости йўлига юк автомобили тиқилиб қолди

Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманида ер ости автомобиль йўли ёпилиб қолгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Унда айтилишича, кеча, 26 сентябрь куни соат 19:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани «Тариқ тешар» маҳалласи ҳудудидан ўтган М39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўли остидан ўтган ер ости йўлидан тегишли тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилганлигига қарамасдан ҳайдовчи 1971 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги «МAN» русумли юк автомобилида ҳаракатланиб келиб, габарит ўлчамлари тўғри келмаганлиги сабабли кўприкнинг пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган қисмидаги бетон тўцинга урилиши натижасида тўхтаб қолган.
Шундан сўнг, воқеа жойига зудлик билан йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари етиб келган ҳамда юзага келган ҳолатни бартараф этган.
Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат натижасида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига ва кўприкнинг автомобиллар ҳаракатланиш учун мўлжалланган қисмига зарар етмаган. Фақатгина кўприкнинг пиёдалар ҳаракати учун мўлжалланган қисми шикастланган.
Ҳозирда кўприкнинг шикастланган қисмини таъмирлаш чоралари бошлаб юборилган. Шунингдек, автомобилларнинг эркин ҳаракатланиши тўлиқ тикланган.
«Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг