Зангиотада яна бир экстремистик гуруҳ аъзолари ушланди
Аввалроқ, Зангиота туманида бир гуруҳ экстремистик оқим аъзолари ушланган ҳақида хабар берилган ва ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилганди.
Аниқланган маълумотлар асосида куни кеча Тошкент вилоятининг Зангиота туманида навбатдаги «Хавфсиз ҳудуд» тезкор тадбири ташкил этилган.
Тадбирда вилоят Прокуратураси, ДХХ ва ИИББ ходимлари иштирок этиб, яширин экстремистик фаолият билан шуғулланаётган «иккинчи» бир гуруҳ шахслар ушланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шунингдек, вилоят бўйича ўтаётган «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбирлари давомида, «қидирув», «ёнида тиғли жисм олиб юриш», «белгиланган карантин ва «Паспорт-виза» қоидаларини бузиш», «жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш», «безорилик» ва «ноқонуний ов қуроли сақлаш» каби бир нечта ҳолатлар аниқланиб белгиланган тартибда чоралар кўриляпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг