Замонамиз қаҳрамонлари акс этган асарлар

“Халқ сўзи ONLINE“. Дилшод Каримов. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 августдаги мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан учрашувидан сўнг Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ҳаётнинг барча жабҳаларида фидойиларча меҳнат қилаётган замондошларимиз бадиий мукаммал образларини яратиш, бугунги улуғвор бунёдкорлик ишларини тарих зарварақларига муҳрлаш мақсадида “Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони” ижтимоий лойиҳаси эълон қилинган эди.
Ушбу лойиҳа доирасида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Қўчқор Норқобилнинг “Бу ерларда ҳаёт бошқача”, Исажон Султоннинг “Ҳазрати Хизр изидан”, Луқмон Бўрихоннинг “Титраётган тоғ”, Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Осмон оғуши” асарлари чоп қилинди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилган мазкур китоблар тақдимотида мамлакатимизда адабиёт ривожига берилаётган эътибор натижасида халқимиз ҳаёти ва тафаккурига, қадриятларига яқин асарлар яратилаётгани таъкидланди.
“Замонамиз қаҳрамони” туркумида чоп қилинган асарлар сюжети, образлари тақдири турлича бўлса-да, уларни ватанпарварлик, фидойилик, давлат ва жамият ҳаётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш, меҳнатсеварлик, тинчлик ва тараққиётга ҳалол хизмат қилиш каби улуғвор ғоялар илгари сурилгани бирлаштириб туради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
- Абдулазиз Комилов Боку форумида Евроосиёнинг янги транспорт-логистика харитаси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини илгари сурди
- Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг