Юртимизда “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида “Соғломлаштириш ойлиги”га старт берилди

архив сурат
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида “Соғломлаштириш ойлиги”га старт берилди.
“Соғломлаштириш ойлиги” шу йилнинг 25 май кунига қадар давом этади.
Акциянинг моҳияти шундаки, эҳтиёжманд беморларга тезкор ва манзилли ёрдам кўрсатилади.
Ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли орасида касалликлар эрта аниқланади. Беморлар яшаш ҳудудининг ўзида бепул соғломлаштирилади.
Бунинг учун поликлиникаларда бепул тиббий кўрик ва скрининглар ташкил этилади. Ўзгалар парваришига муҳтож, кексалар, ётиб қолган ногиронлиги бор беморлар эса махсус мобил бригадалар томонидан уй шароитида текширувдан ўтказилади.
Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморлар хавф омиллари, касаллик гуруҳлари (масалан, юрак-қон томир, эндокрин, руҳий, кўз касалликлари ва ҳоказо) бўйича тоифаларга ажратилади. Шундан сўнг хасталик ташхиси тасдиқланган беморлар учун индивидуал соғломлаштириш режаси тузилади.
Амбулатор, уй шифохонаси ва кундузги стационарда саломатлигини тиклайдиган аҳоли вакилларига оилавий шифокорлик пункти ва поликлиникаларда мавжуд дори воситалари бепул берилади. Бунинг учун фақат вилоят мутахассисларининг тавсиясига кўра оилавий шифокор кўрсатмаси керак бўлади.
Туман марказий шифохонасида даволаниши режалаштирилган беморларга оилавий шифокор йўлланмаси, вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида муолажа олиши тавсия этилганларга имтиёзли йўлланмалар расмийлаштирилади.
Бажариладиган юқори технологик амалиётларнинг сарф-харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилади. Ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда олис ва чекка ҳудудлардан беморларни вилоят марказига олиб келиш чоралари кўрилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг