Юрак хуружига чалинган фуқаро Ватанга қайтарилди
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонасига фарғоналик Р.М. саломатлиги ёмонлашгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат ўрганилганда, Р.М. 2021 йилнинг ноябрь ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига боргани, патент расмийлаштиргани, 2022 йилнинг бошида саломатлиги ёмонлашиб, тез тиббий ёрдамда Томск шаҳар шифохонасига олиб борилгани, шифохонада юрак хуружига чалингани маълум бўлган.
Айни пайтда Р.М. ишга яроқсиз ва молиявий мураккаб аҳволда қолган.
Фуқаро Р.М. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ватанга қайтарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг