ЮНЕСКОнинг 80 йиллигига бағишланган яшил боғлар барпо этилмоқда
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси тадбирлари доирасида Самарқанд шаҳрида ушбу ташкилотнинг 80 йиллиги муносабати билан 5 гектардан ортиқ ҳудудда яшил боғлар ташкил этилмоқда.
“Меросга таяниб, келажак сари” шиори остида амалга оширилаётган мазкур ташаббус ЮНЕСКОнинг асосий қадриятлари — тинчлик, маданиятлараро мулоқот, маданий меросни асраш ва экологик барқарорлик ғояларини ифодалайди.

Халқаро форум иштирокчилари ва нуфузли меҳмонлар бугун шу лойиҳада қатнашиб, Самарқанд халқаро туризм маркази ҳудудида 1,2 гектар майдонда 564 туп дарахт ва бута кўчатлари ўтқазди.
Худди шундай иккинчи яшил боғ Самарқанд шаҳар Қорасув массиви ҳудудида, Зарафшон дарёсига яқин жойда яратилмоқда.
Яшил боғларга ЮНЕСКОнинг 80 йиллигига бағишлангани учун рамзий маънода 80 мингта кўчат экилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг