Тошкентда «Onix» юк машинаси билан тўқнашди. Қурбон бор
Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида юк автомобили ҳамда «Onix» иштирокида ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 8 январь куни соат 05:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчаси иккинчи даражали йўлида ҳайдовчи 2004 йилда туғилган фуқаро М.Р. «Onix» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган.
Оқибатда автомобиль йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган, 1966 йилда туғилган фуқаро С.Р.га тегишли бўлган «GAZ-63» русумли юк автомобили билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ички ишлар бош бошқармаси берган маълумотларга кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Onix» русумли автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг