Ёшлар парламенти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида меморандум имзоланди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Жорий йилнинг 14 август куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ходимлари ҳамда Иттифоқнинг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари Сенатда бўлди.
Учрашувда Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумдан кўзланган асосий мақсад ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ҳамда ёшларда ҳуқуқий билим ва кўникмаларни шакллантиришда ҳамкорлик қилиш, талаба-ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси борасида жамоатчилик мониторингини олиб боришга жалб этиш, семинар, конференция ҳамда давра суҳбати каби тадбирларни мунтазам равишда биргаликда ўтказиб боришдан иборат.
Меморандумда Ёшлар парламенти Ёшлар иттифоқи билан бир қатор йўналишларда ҳамкорлик олиб бориши белгилаб қўйилди.

Олийгоҳларда таҳсил олаётган талабалар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, муаммо ва таклифларини масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, сиёсий-ҳуқуқий руҳдаги медиа лойиҳаларни ишлаб чиқиш шулар жумласидандир.
Учрашувдан сўнг иштирокчилар Сенат биноси ва унинг фаолияти билан танишиб, Ёшлар парламентининг мақсад ва вазифалари ҳамда ташкилий тузилмаси ҳақида атрофлича маълумот олдилар.










Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг