Ёш шоира Хонзодабегим Жамолова 22 ёшида вафот этди
2021 йилнинг 16 апрель куни истеъдодли ёш шоира, халқаро тоифадаги спорт ҳаками, “Республика лидер қизлар” ҳаракат раҳбари, Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетининг 3-босқич талабаси Хонзодабегим Жамолова 22 ёшида вафот этди.
Хонзодабегим Жамолова 1999 йилнинг 27 март куни Бекобод туманида туғилган.
Хонзодабегим Жамолова спортдаги қисқа фаолияти давомида қатор ютуқларга эришган. У Каратэ бўйича қора белбоғ соҳибаси, жит кун до бўйича халқаро турнирлар ғолиби саналади, халқаро тоифадаги ҳакам ҳамда халқаро спорт лойиҳалари таржимони сифатида ҳам фаолият олиб борган.
Хонзодабегим Жамолова ташаббуси билан 2019 йили Ўзбекистонда илк бор Халқаро спорт саммити (International sport summit Tashkent-2019), Ўзбекистон хотин-қизларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йили “Республика лидер қизлар фестивали” ўтказилди.
У рус, инглиз, араб, турк, корейс тилларида эркин сўзлаша олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг