Ёрлиқсиз таблеткалар «Трамадол» бўлиб чиқди

11:47 18 Июль 2024 Жамият
150 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Юк вагонларининг бирида хуфиёна тарзда яширилган 2 дона ўрамлар ичида 641 дона ёрлиғи ва номи мавжуд бўлмаган таблеткалар топилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Болдир» темир йўл чегара божхона постига қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига транзит равишда ўтиш учун кириб келган темир йўл юк вагонлари божхона назоратидан ўтказилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, темир йўл юк вагонларининг бирида божхона назоратидан хуфиёна тарзда яширилган 2 дона ўрамлар ичида 641 дона ҳеч қандай ёрлиғи ва номи мавжуд бўлмаган таблеткалар борлиги аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилди.

Экспертиза натижасига кўра, улар таркибида «Трамадол» гиёҳвандлик моддаси мавжуд таблеткалар экани маълум бўлди.

Хабарингиз бор, «трамадол» моддаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли қарорига кўра, Республикамиз ҳудудида муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?