Ёниқ юракли шоира ёд этилди
Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 75 йиллигига бағишланган «Байроқдек ҳилпираб вақт келаётир...» номли адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди.
Маросимда кенг жамоатчилик вакиллари, маданият ва санъат намоёндалари, шоира ижодининг мухлислари ҳамда ёш ижодкорлар иштирок этди.
Тадбир аввалида анжуманлар залига киришда Ҳалима Худойбердиева ижодига оид китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Адабий кечани Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ва Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби директори Покиза Абдураҳмонова табрик сўзи билан очиб берди.
Тадбирда сўзга чиққан таниқли ижодкорлар Усмон Азим, Қутлибека Раҳимбоева, Эшқобил Шукур, Салим Ашур шоиранинг шеърияти ва устозлик қирралари борасида алоҳида тўхталишди, шоира билан боғлиқ хотираларини сўзлаб беришди.
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби ўқувчилари иштирокида шоиранинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган бадиий чиқишлар намойиш этилди.
Шундан сўнг киноижодкор М.Наризиқулов шоиранинг ҳаёти ва ижодини акс эттирувчи «Олчазор боғларда» номли бадиий-публицистик фильмни яратиш борасидаги изланишлари ҳақида сўз юритди.
Тадбир сўнггида меҳмонлар ва кеча иштирокчиларига китоблар жамланмаси улашилди.
Раҳматжон Бобожонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг