«Ё Жаҳон чемпионати, ё ҳеч нарса»: Ўзбекистоннинг «Осиё Кубоги» чоракфиналидаги рақиби маълум бўлди

Хитойнинг Шинжен шаҳрида футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги баҳслари давом этмоқда.
20 февраль куни мазкур турнирнинг гуруҳ босқичи сўнгги тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг чоракфиналдаги рақиби аниқланди.
«D» гуруҳидан ўрин олган марказий баҳсда Жанубий Корея терма жамоаси япониялик тенгдошларига қарши майдонга чиқди. Ўйин давомида битта гол фарқи билан ортда борган кореяликлар 90+1-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа, 7 очко жамғариб, ўз гуруҳида пешқадам бўлган Жанубий Корея терма жамоаси чоракфиналда ҳамюртларимизга қарши саф тортадиган бўлишди. «C» гуруҳида етакчи бўлган Эрон эса чорак финалда «D» гуруҳида иккинчи поғонани эгаллаган Японияга қарши майдонга чиқади.
Аҳамиятлиси шундаки, чоракфинал ғолиблари яримфиналга чиқишдан ташқари Чилида ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳам йўлланмани қўлга киритади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши баҳси 23 февраль куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг