Ynet: Исроил Ғазо секторини тўлиқ эгаллашга тайёрланмоқда
Фото: AFP
Исроил ҳукумати Ғазо секторини тўлиқ ҳарбий оккупация қилиш режасини тасдиқлашга яқин турибди. Бу ҳақда маҳаллий Ynet нашри хабар берди.
«Қарор қабул қилинди – биз Ғазо секторини тўлиқ эгаллаш сари кетмоқдамиз», — дея келтиради нашр ҳукуматдаги манбаларнинг сўзларини.
Хабарда айтилишича, бош вазир Биньямин Нетаньяху яқин орада ҳарбийларга Ғазони тўлиқ босиб олиш бўйича буйруқ бериш таклифини ҳукумат муҳокамасига қўйиши мумкин.
Бироқ бу ташаббусга қарши бўлганлар ҳам бор: жумладан, Исроил армияси Бош штаби раҳбари генерал Эяль Замир ва бошқа ҳарбий етакчилар ушбу қарорга норозилик билдирган. Шунга қарамай, ҳукумат расмийлари ҳарбийлар фикрини инобатга олмасликка тайёр эканини билдирган.
«Зарурат туғилса, гаровдагилар сақланаётган ҳудудларда ҳам жанговар операциялар олиб борилади. Бу бош штаб бошлиғига ёқмаса, истеъфога чиқиши мумкин», — деган исми ошкор қилинмаган амалдор.
Нашрга кўра, Исроил сиёсий раҳбарияти гаровга олинганларни дипломатик йўл билан озод қилиш эҳтимоли деярли қолмаганини тан олган. Музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани сабабли, ҳарбий йўл тутиш режасига устувор аҳамият берилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг