Яшил технологиялар йўлидаги амалий қадам

20:21 27 Январь 2026 Жамият
269 0

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё филиали ҳамда вилоят Автомобиль йўллари бошқармасига электрда ҳаракатланувчи юк транспортлари ва махсус техникалар топширилди.

Тантанали маросимда электр таъминоти тизими ходимларига 30 та электр юк машинаси, йўлсозлар хизмати учун эса 10 га яқин замонавий махсус техника калитлари рамзий равишда топширилди.

Бу ташаббус, аввало, хизмат автопаркини янгилаш, иш самарадорлигини ошириш ва энг муҳими — атроф-муҳитга чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини камайтиришга хизмат қилади. Электр транспорти кам харажатли, шовқинсиз ва экологик жиҳатдан хавфсизлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

Мутахассислар таъкидлаганидек, янги техника ва транспорт воситалари электр тармоқларини эксплуатация қилиш, авария ҳолатларига тезкор ечим топиш ҳамда йўл инфратузилмасини сақлаш ишларини янада тизимли ва самарали ташкил этиш имконини беради.

Яшил иқтисодиёт тамойилларига асосланган бундай янгиланишларни Сурхондарё вилоятида замонавий инфратузилмани шакллантириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш йўлидаги амалий қадам сифатида эътироф этиш мумкин.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер