Яшил келажак сари қадам
Хоразм вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир давомида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этиш, иқлим шароитига мос кўчат турларини танлаш ва уларни тўғри парваришлаш масалалари муҳокама қилинди. Мутахассислар томонидан кўчатларни экиш ва парваришлашнинг илғор усуллари бўйича амалий кўргазмалар ташкил этилди.
— Вилоятимизда сўнги 4 йил давомида 70 млн дона дарахт кўчатлари экилиб, вилоятнинг яшиллик даражаси 7 фоиздан 14,5 фоизга етди, — дейди Ўзбекистон Экологик партиясининг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Камолбек Жуманиёзов. — Жорий йилда 14 млн 500 минг дона кўчат экиш ва яшиллик даражасини 16 фоизга етказиш режалаштирилган. Бундан ташқари Оролбўйи минтақасида сўнги уч йил мобайнида 45 минг гектарга 800 минг туп саксовул кўчатлари ҳамда 160 тонна саксовул уруғлари экилиб, яшил қопламалар ташкил қилинди. Жорий йилда15 минг гектарга 200 минг туп саксовул кўчатлари ҳамда 61 тонна уруғи экилади.
Бундан 2-3 йил олдин вилоятда кўчатлар захираси камлиги сабабли бошқа ҳудудлардан олиб келинар эди. Бугунги кунга келиб зарур миқдордаги кўчатларни вилоятнинг ўзида етиштириш йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда экишга тайёр бўлган жами 15 млн туп кўчат ҳамда 26 млн дона кўчат қаламчалари мавжуд.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан Боғот тумани ҳудудида кўчат экиш акцияси ҳам ўтказилиб, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг