Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
ТИВ раҳбарининг ёзишича, бугун, 28 октябрь куни Япониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Кэндзи Хиратадан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик кун тартиби ўзаро манфаатли ташаббуслар ҳамда лойиҳалар билан кенгайиб бораётганини қайд этган.
«Элчи жанобларига мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаймиз», — деб ёзади вазир Саидов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг