Япониядан йирик ғалаба, Эрон ва Жанубий Корея дуранг ўйнади
Кеча, 7 январь куни Саудия Арабистонида ташкил этилаётган U-23 Осиё чемпионати мусобақасининг 2-кунги баҳслари бўлиб ўтди. Кун доирасидаги учрашувда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ливан термасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Шунингдек, «C» гуруҳидан ўрин олган иккинчи ўйинда Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари дуранг натижа қайд этди. Шу тариқа, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1-турдан сўнг гуруҳ пешқадамига айланди.
«B» гуруҳидан ўрин олган дастлабки учрашувда эса Япония U-23 терма жамоаси Сурия термасини аяб ўтирмади. Баҳс «кунчиқар юрт» вакилларининг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда киритилган голларга Рюнсукэ Сато (2 та), Юто Одзеки, Сэна Исибаси ва Ютака Мичиваси муаллифлик қилди.
«B» гуруҳидаги иккинчи ўйинда эса Қатар U-23 терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари термасига қарши майдонга тушди. Учрашув БАА жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Али ал-Мемарий ва Жуниор Ндиайе муаллифлик қилди.
Бугун мусобақанинг «D» гуруҳида баҳслар давом эттирилади. Шу тариқа, турнирнинг 1-тур ўйинлари тўлиқ якунланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг