Японияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, камида 30 киши жароҳат олди
Япониянинг шимолида содир бўлган 7,5 магнитудали зилзила оқибатида камида 30 киши жароҳатланган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Санаэ Такаити маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
Такаити ҳалок бўлганлар ёки бедарак йўқолганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқлигини таъкидлади.
— Биз одамлар кундалик ҳаётини давом эттиришини истаймиз, бироқ кучли такрорий ер силкинишлари юз берган тақдирда дарҳол эвакуацияга тайёр туриш зарур, — деди у.
Зилзила 8 декабрь куни тунда, Япониянинг шимолий префектураси Аоморининг шарқида содир бўлган. Эпицентр Тинч океанида жойлашган, ўчоқнинг чуқурлиги 50 кмни ташкил этган.
Ер силкинишидан сўнг мамлакатнинг шарқий ва шимоли-шарқий қирғоқбўйи ҳудудлари учун цунами хавфи эълон қилинди. Сейсмологлар Аомори, Ивате ва Хоккайдо префектуралари соҳилларига уч метр баландликдаги тўлқин келиши мумкинлигини огоҳлантирган.
Зилзила Япониянинг шарқий ва шимоли-шарқий ҳудудларида темир йўл транспорти ишида узилишлар келтириб чиқарган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг