Япония ҳукумати истеъфога чиқди
Иллюстратив фото
Япония бош вазири Сигэру Исиба бошчилигидаги ҳукумат истеъфога чиқди. Бу ҳақда «Kyodo» агентлиги хабар берди. Бунга тушдан кейин бўлиб ўтадиган янги бош вазир учун парламент сайловлари сабаб бўлган.
Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси мухолифатдаги Япония янгиланиш партияси билан коалиция тузишга келишиб олган. Бу коалиция Либерал-демократик партия етакчиси Санаэ Такаитининг бош вазир этиб сайланишини кафолатлайди.
Шу йилнинг октябрь ойи бошида Такаити овоз беришнинг иккинчи босқичидан кейин Либерал-демократик партиянинг янги раиси этиб сайланди. Ҳаммаси бўлиб у 341 овоздан 185 тасини олди. Унинг рақиби, собиқ бош вазир Дзюнъитиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми 156 та овоз олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг