Январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд долларга етди
2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:
- Экспорт – 1,7 млрд (+26,7 фоиз)
- Импорт – 4,1 млрд (+30,3 фоиз) АҚШ долларини ташкил этди.
Маълум қилинишича, 2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистон жаҳоннинг 145 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (27,9 фоиз), Россия (18,7 фоиз), Қозоғистон (7,1 фоиз), Туркия (3,6 фоиз) ва Афғонистон (2,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млрд АҚШ долларига ёки 29,2 фоизга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг