Янги замонавий сузиш ҳавзаларини қуриш харажатлари қоплаб берилади
Ҳукуматнинг 2026 йил 27 январдаги қарори билан «Янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Мазкур регламентга мувофиқ, талабгорлар томонидан тақдим этилган дастлабки 100 та сузиш ҳавзасини қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилиши режалаштирилган.
Бунда маблағлар 2026 йил 1 февралдан 2028 йил 1 январгача сузиш ҳавзаларини ташкил этиш харажатларининг 50 фоизигача, лекин 100 миллион сўмдан ошмаган қисми учун ажратилади.
Талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим бўлади:
- солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
- қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
- фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
- суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.
Шунингдек, талабгор харажатларни қоплаш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали Туризм қўмитасига ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- сузиш ҳавзасининг лойиҳа ҳужжатлари нусхаси;
- сузиш ҳавзасини қуриш ва ишга тушириш учун тузилган пудрат шартномаси нусхаси;
- шартномага асосан тўлов амалга оширилганини тасдиқловчи электрон ҳужжат нусхалари.
Қўмита харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида маблағлар талабгорнинг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг