Янги ташкил этилган Кичик бизнес уюшмасига раҳбар тайинланди

17:29 19 Март 2025 Иқтисодиёт
1160 0

Фото: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 19 март куни бўлиб ўтган кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида Кичик бизнес уюшмасини ташкил қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берган эдик.

Оила ва хотин-қизлар қўмитасига кўра, мазкур йиғилишда давлат раҳбари Кичик бизнес уюшмасини ташкил қилиш ҳамда унга Мирзалиева Камолат Куканбаевна раҳбар этиб тайинланиши бўйича тадбиркорлар томонидан илгари сурилган ташаббусни маъқуллаган.

Маълумот учун, Камолат Мирзалиева 1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий — Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

Мирзалиева корпоратив бошқарув бўйича катта тажрибага эга, ҳозирги кунда у «AARON ACADEMY KIDS» ихтисослаштирилган мактаби, шунингдек «CHILLA UYI» тикланиш ва реабилитация маркази раҳбари ҳамда таъсисчиси ҳисобланади. У 2018 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер