«Янги Ўзбекистон» боғи ёнида халқаро аэропорт қурилади
«Янги Ўзбекистон» боғи ёнида Олимпия шаҳарчаси, халқаро аэропорт қурилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғи ва Мустақиллик монументи очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида айтиб ўтди.
Давлат раҳбарининг маълум қилишича, мажмуа ёнида энг илғор технологиялар ва замонавий андозалар асосида Олимпия шаҳарчаси бунёд этилади. Бу ерда 2025 йили мамлакатимиз мезбонлик қиладиган Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг асосий мусобақалари ўтказилади.
Бундан ташқари, ушбу ҳудудда замонавий олий таълим муассасаси, тиббиёт клиникалари, халқаро кўргазма марказлари ва бошқа объектлардан иборат бутун бир янги шаҳарча қурилмоқда.
Шунингдек, «Янги Ўзбекистон» боғига яқин ҳудудда замонавий халқаро аэропорт қурилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг