Янги Наманганда замонавий фармацевтика корхонаси иш бошлади
Яқинда қуриб битказилган, тиббиёт дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Nano Pharmaceutical» корхонасининг биринчи босқичи Янги йилнинг дастлабки кунларидан ишга туширилди. Туман иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этадиган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион долларга тенг бўлиб, ҳозирга қадар 10 миллион доллардан зиёд хорижий инвестиция ўзлаштирилди.
— Халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий корхонамизда йилига 40 турдаги 63 миллион дона, қиймати 12 миллион долларлик тайёр дори воситалари ишлаб чиқариш режалаштирилган, — дейди корхона директори Аҳадхон Муҳаммадов. — Шундан 6 миллион долларга тенг қисми ташқи бозорга экспорт қилинади.

«Nano Pharmaceutical» корхонаси фойдаланишга топширилиши натижасида Янги Наманган тумани меҳнат бозорига 300 нафардан зиёд доимий иш ўринлари тақдим этилди. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг