Янги лойиҳалар юзасидан келишувга эришилди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари айни пайтда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Дастлаб Цзянси провинциясидаги “Jiangxi Changnan Construction Group” ҳамда “Limin Zhongsheng Real Estate Development” каби йирик компаниялар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Мулоқот чоғида инфратузилма қурилиши, муҳандислик лойиҳаларини амалга ошириш ва автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

— Музокаралар ижобий руҳда ўтмоқда, — дейди вилоят ҳокимлиги масъул ходими Рустамжон Эшонов. — Хитойнинг тажрибали компаниялари билан ҳамкорлик қилиш орқали вилоятимизда янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича муҳим келишувларга эришилмоқда.

Айни пайтда “Limin Zhongsheng Real Estate Development” компанияси билан Андижонда автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришга оид меморандум имзоланди. Сафар доирасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш режалаштирилган.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг