Янги лойиҳага асос солинди
Андижон вилоятида фармацевтика соҳасида ишлаб чиқариш кўлами йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу жараён тармоқда янги қувватларни ишга тушириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва инвестицияларни кенг жалб этиш орқали таъминланмоқда. «Андижон фарм» эркин иқтисодий зонасида амалга оширилаётган навбатдаги йирик лойиҳа ҳам бу борадаги изчил тараққиётнинг мантиқий давоми ҳисобланади.
Қиймати 16 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг «Brocenna» компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Янги корхона замонавий технологиялар билан жиҳозланиб, йилига 1500 турдан ортиқ тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Бу эса ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, импорт ҳажмини қисқартириш ҳамда саноат тармоғида рақобатбардошликни оширишга хизмат қилади.
Энг муҳими, ушбу лойиҳа нафақат фармацевтика соҳасини ривожлантириш, балки ҳудуд иқтисодиётини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Корхона фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 400 нафар фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланиб, аҳоли даромадлари ошишига, ишлаб чиқариш занжирлари кенгайишига ва иқтисодий фаолликнинг юксалишига замин яратилади.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг