Янги йилнинг илк кунида қайси ҳудудда энг кўп чақалоқ дунёга келгани очиқланди
Янги йилнинг биринчи кунида 1815 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
2026 йилнинг 1 январь куни 894 нафари қиз бола ҳамда 921 нафар ўғил бола дунёга келган. Энг кўп туғилиш ҳолати Сурхондарё вилоятида қайт этилган бўлиб, шу куни вилоятда 243 нафар чақалоқ туғилган.
Шунингдек, туғилишлар сони бўйича кейинги ўринлар қуйидагича кўриниш олган:
- Фарғона вилояти — 216 нафар;
- Наманган вилояти — 194 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 191 нафар;
- Самарқанд вилояти — 191 нафар;
- Андижон вилояти — 157 нафар;
- Тошкент шаҳри — 143 нафар;
- Тошкент вилояти — 129 нафар;
- Бухоро вилояти — 85 нафар;
- Жиззах вилояти — 76 нафар;
- Хоразм вилояти — 65 нафар;
- Навоий вилояти — 55 нафар;
- Қорақалпоғистон Р. — 41 нафар;
- Сирдарё вилояти — 29 нафар.
Дунёга келган болалар орасида 17 эгизак (жами 37 нафар бола) бор, яъни 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари 3 ҳомилалик, 4 нафари эса 4 ҳомилалик эгизакдир.
Маълумот учун, Янги йилнинг илк кунидаги туғилиш ҳолатлари кўрсаткичи 2021 йилда 1644 нафарни, 2022 йилда 2316 нафарни, 2023 йилда 2155 нафарни, 2024 йилда 1859 нафарни ҳамда 2025 йилда 1641 нафарни ташкил этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг