Янги йил кечаси Фарғонада 20 ёшли йигит пичоқлаб ўлдирилди

01:10 06 Январь 2022 Жамият
1147 0

Фарғона вилоятида автомобилни йўлдан олиб ташлашни сўрагани учун 20 ёшли йигит пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 1 январь куни соат 03:30да 20 ёшли йигит ўртоқлари билан «Cobalt» русумли автомашинада унинг уйи томон кетаётган бўлган. Шу пайт кўча бошида тўхтаб қолган «Gentra» ва «Nexia-3» русумли автомашиналар уларнинг йўлини тўсиб қўйганини кўришди.

Қайд этилишича, эркаклар йўл бериш сўралганда оғзаки ўзаро тўқнашувга киришган. Ўзаро жанжал чоғида улардан бири пичоқни чиқариб, кўкрак қисмига санчган. Шундан сўнг у шериклари билан бирга машинага ўтириб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи олган жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст этказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айбдор қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?