Яна бир собиқ президент 8 йилга қамалди

архив фото
Эквадорнинг собиқ президенти Рафаэль Корреа 8 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди.
Прокуратура айбловига кўра, 2007-2017 йилларда мамлакатни бошқарган мулозим давлат шартномаларини тадбиркорларга бериш эвазига ўз сайлов компаниясини молиялаштириш учун улардан 7,5 млн доллар олган. Суд бу айбловларни асосли деб топди.
Ҳозирда Бельгияда истиқомат қилувчи собиқ давлат раҳбари барча айбловларни қатъиян рад этиб, уларни сиёсий характерга эга деб ҳисоблайди. Ҳукмдан бир соат олдин у Twitter’да ҳукмнинг айблов хулосасига шубҳа қилмаслигини ёзган.
Қамоқ муддатини белгилашдан ташқари, суд Корреага 25 йил давомида ҳукумат лавозимини эгаллашни тақиқлади. Бу ишда йигирмага яқин айбланувчилар, шу жумладан Эквадорнинг собиқ вице-президенти Хорхе Гласс ҳам иштирок этган. У ҳам судланган. Сиёсатчиларга қарши чиқарилган ҳукм устидан юқори судга шикоят қилиниши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг