Якшанбадан ҳаво ҳарорати пасая бошлайди

11:46 12 Сентябр 2025 Жамият
123 0

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Билдирилишича, бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража атрофида, жанубда бугун кундузи 37-39 даражагача бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 20-25 даражагача пасаяди.

Якшанба, 14 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорати пасая бошлайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30 даражадан, жанубда 33-35 даражадан юқори бўлмайди.

12 сентябрь кундузи шимолда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати бугун 33-35 даража, эртага 31-33 даража, якшанба куни 27-29 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 16-19 даража бўлади.

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади. Бу кунлардан ҳаво ҳарорати кечалари 10-15 даражагача, кундуз кунлари 20-25 даражагача пасаяди. Республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?