“Ягона тиббиёт тизими”: тиббий хизмат сифати ошмоқда

18:08 17 Июль 2025 Жамият
157 0

Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Нукус тумани тиббиёт бирлашмасида “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари такомиллаштирилиб, “Ягона тиббиёт тизими” йўлга қўйилди.

Янги тизимнинг жорий этилиши ҳисобига, илгари шифокор қабулига борган одам 40 дақиқа кутган бўлса, эндиликда навбатга онлайн ёзилиш орқали кутиш вақти кескин қисқарди. “Dmed” мобиль платформаси кўмагида уйда ўтирган ҳолда ҳам шифокор қабулига ёзилиш мумкин.

Беморларнинг поликлиникага келиши натижасида тўпланадиган тиббий маълумотлари электрон шаклда сақланади. Шифокор кўригидан ўтиш жараёнида топширилган таҳлиллар хулосасини электрон дастур орқали олиш имкониятига ҳам мавжуд.

Тизим бир қатор платформалар билан интеграция қилинди. Фуқаронинг юзини аниқлаш дастури ёрдамида дарҳол хизмат кўрсатишга ўтилиб, исталган тиббиёт муассасасидан бемор ҳақидаги тиббий маълумотлар реал вақт режимида олинади.

Тиббиёт соҳасидаги бундай имкониятлар ортиқча оворагарчиликни камайтиради, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?